KICCE билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Мактабгача таълим вазирлиги Кореянинг Болаларга ғамхўрлик ва эрта таълимни ўрганиш институти (KICCE) ўртасида эрта ёшдаги таълим тизимини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумнинг асосий мақсади Корея Республикаси мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимининг мустаҳкам илмий базасини яратиш, шунингдек давлат стандартларини такомиллаштириш бўйича таклифларни биргаликда ишлаб чиқишдан иборат.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизими учун педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари ҳам меморандум доирасида амалга оширилади.
Меморандумдан қуйидагича натижалар кутилмоқда:
- қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва мустаҳкам қўшма дастурларни ишлаб чиқиш;
- ўқув-услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш ва мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш учун дидактик материаллар;
- Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари учун миллий йўналтирилган ўқув-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг