Киберҳужумлар Европадаги бир қатор аэропортлар фаолиятига жиддий таъсир қилмоқда

Киберҳужум туфайли Европадаги бир қатор аэропортлар фаолиятида тўхталишлар кузатилмоқда. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 19 сентябрь куни тунда ташқи хизмат кўрсатувчи провайдерга қилинган киберҳужум бутун Европа аэропортларида сезиларли узилишларга сабаб бўлган. Аэропорт маъмуриятининг маълум қилишича, Берлинда хавфсизлик нуқтаи назаридан тизимларга кириш бутунлай ўчириб қўйилган. Оқибатда узун навбатлар, кечикишлар ва рейслар бекор қилинган.
Берлин аэропорти мазкур ҳужумнинг бевосита нишони бўлмаган бўлсада, аэропортдаги йўловчиларга кўплаб ноқулайликлар юзага келган. Жумладан, рўйхатдан ўтиш қўлда амалга оширилган. Йўловчилар соатлаб кутишига тўғри келган. Шунга ўхшаш яна бир ҳолат Брюсселда ҳам юз берган. Унда расмийлар аэропорт фаолиятида узилишлар кузатилаётгани ҳақида огоҳлантириб, йўловчиларга аэропортга олдинроқ етиб келишни тавсия қилган.
Лондоннинг Ҳитроу аэропорти ҳам муаммолар ҳақида маълум қилган ва уларни «техник носозлик» деб атаган. Айни пайтда кўплаб Европа авиация марказларида ишлатиладиган сервис-провайдер тизимларни тиклаш ишлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг