Киберфирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳ бўлинг
Сўнгги вақтларда киберфирибгарликнинг янги турлари оммалашмоқда. ИИВ матбуот хизмати яна бир шундай фирибгарликдан огоҳ бўлишга чақирди.
Маълум қилинишича, фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарларининг фотосуратларидан фойдаланган ҳолда, уларнинг номидан Телеграмда сохта аккаунт очиб фуқароларга турли мурожаатлар юборишмоқда.
Фирибгарларнинг Ўзбекистондаги алоқа компания рақамларидан чиққани кўрингани билан, аслида улар хориждан қўнғироқ қилаётган бўлади. Турли маълумотларни кўрсатиш орқали, банк карталарига турли ҳужумлар бўлаётганини айтиб фуқароларнинг пластик картаси рақамларига эга бўлишмоқда ва карта ичидаги пулларни ечиб олишмоқда.
«Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга Телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди», — дейилади ИИВ матбуот хизмати огоҳлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг