Хотира хиёбони таъмирланди, ёдгорлик мажмуаси янгиланди

16:15 14 Март 2025 Жамият
198 0

Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарорида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларини хотирлашга қаратилган тадбирлар юқори савияда ўтказилиши белгиланган.

Янгиобод туманининг Совот қишлоғидаги Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Жўрахон Усмонов хотира хиёбонини таъмирлаш учун қарийб 1,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Замонавий хотира лавҳалари ўрнатилди, ёдгорлик мажмуаси янгиланди ва ҳудуд кўкаламзорлаштирилди.

Хотира хиёбонининг очилишига бағишланган маросимда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди. Шу заминда камолга етган Жўрахон Усмоновнинг жасорати ёдга олиниб, уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер