Хотин-қизларнинг сифатли таълим, илм-фан, рақамли технологиялардан фойдаланишини таъминлаш ва инновацион фаолиятдаги иштирокини кенгайтиришда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
2022 йилда бутун дунё миқёсида 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларнинг 32,1 фоизи таълим, иш ёки касбий тайёргарликка эга эмас эдилар. Таққослаш учун, эркаклар орасида бу кўрсаткич 15,4 фоизни ташкил этади. Марказий ва Жанубий Осиёда бу фарқ сезиларли даражада катта (15,4 фоизга нисбатан 48,7 фоиз) эди. Институционал тўсиқлар, жумладан, иш жойидаги камситиш, ҳақ тўланмайдиган меҳнат ва уй-рўзғор масъулиятининг тенг тақсимланмаганлиги, муносиб меҳнат имкониятларининг йўқлиги ёш хотин-қизларнинг мактабдан ишга ўтишига тўсқинлик қилувчи омиллардандир.
Бундан ташқари, олий маълумот олиш ёки ўз кўникмаларини ривожлантириш имкониятларига эга бўлганлар учун стипендиялар ва бошқа қўллаб-қувватлашлар гендер тафовутларини ёпиш учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади («БМТ Аёллар» СДГ 2023 қисқача таҳлили). Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссиясининг СДГ 2024 ҳисоботида СДГ 4 бўйича эришилган ютуқлар баҳоланди ва “мамлакатлар ўртасидаги тафовутлар таълим мақсадларига эришишда минтақавий тараққиётга тўсқинлик қилмоқда”, деб таъкидланди.
Ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига эга бўлган ёшлар ва катталар салмоғи аста-секин ўсиб бормоқда, меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар ва эркакларнинг таълим ва ўқитишдаги иштироки 2015-йилдан буён сезиларли даражада ошди.
Сессия доирасида иштирокчилар тўлиқ мактаб таълими, таълим ва касбий тайёргарликнинг барча даражаларидан тенг фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан давом этаётган инқироз ва хавфсизлик муаммолари шароитида, фан, техника ва инновациялар, аёллар стартапларини, сунъий интеллектни ривожлантириш, қишлоқ ҳудудларини рақамлаштириш, шунингдек, хотин-қизларни илмий, инновацион ва ижодий муҳитга янада кенг жалб этиш соҳасида гендер номутаносиблиги сабабларини аниқлаш масалаларни батафсил муҳокама қилдилар.
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг