Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум қилинди
Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 86 минг нафарга етди. Бу борада минтақада Қозоғистон, дунёда эса Хитой етакчилик қилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Хорижий давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортди. Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон Республикаси 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда.
Дунё миқёсида Хитой Халқ Республикаси 1,1 млн. талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.
Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
— Қозоғистон – 90,3 минг нафар
— Ўзбекистон – 85,9 минг нафар
— Украина – 79,9 минг нафар
— Туркманистон – 68,2 минг нафар
— Россия – 57,6 минг нафар
— Афғонистон – 31,9 минг нафар
— Тожикистон – 28 минг нафар
— Беларусь Р. – 24,5 минг нафар
— Қирғиз Р. – 13,3 минг нафар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг