Хоразмлик ғаллакорлар ғалла топшириш бўйича режани бажарди
Архив сурат
Одилбек ОДАМБОЕВ/ «Халқ сўзи». Хоразмлик ғаллакорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб ғалла топшириш бўйича шартнома режасини бажардилар. Вилоятда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга ғалла экилиб, агротехнология талаблари асосида парваришлаш натижасида буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди.
Ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш учун 150 тадан ортиқ юқори замонавий комбайнлар тайёрланиб, ғаллани ўриш ва қабул масканларига ташиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди. Вилоят ғаллакорлари шартномада давлат захираси ва биржа савдолари учун етказиб берилиши белгиланган 84 минг 400 тонна режани 109 фоиз қилиб бажардилар. Вилоят далаларида ҳали ҳосил бор, ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг