Хоразмда қайта таъмирланган Ҳазорасп вокзали ишга туширилди
Ҳазорасп темир йўл вокзалининг тубдан таъмирланиб, қайта ишга туширилиши вилоят аҳолиси учун, айниқса ушбу вокзалдан доимий равишда фойдаланадиган Ҳазорасп, Боғот ва Тупроққалъа туманлари фуқаролари учун муносиб байрам совғаси бўлди.

— Кейинги йилларда вилоятимизда узоқ муддатли стратегия асосида темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича жуда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, — дейди ҳазорасплик меҳнат фахрийси Ёқуббой Қутлимуродов. — Президентимиз ташаббуси билан Урганч–Хива йўналишида янги темир йўл линияси ва замонавий вокзал барпо этилди, «Шовот–Гурлан–Манғит» йўлининг қурилиши олиб борилди. Жорий йилда эса «Бухоро–Урганч–Хива» темир йўлини электрлаштириш ишлари якунланди. Келгуси йил тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши билан Хоразмдан Тошкентга етиб бориш вақти икки баробар қисқаради. Барча ишлар халқимиз учун қулайлик яратиш ва вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.

Ҳазорасп темир йўл вокзалини реконструкция қилиш ишлари учун «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Вокзал биноси замонавий талабларга мос равишда жиҳозланиб, кутиш зали, она ва бола хонаси, тиббиёт хонаси ва бир қатор қўшимча қулайликлар яратилди. Янги вокзал биноси бир вақтнинг ўзида 250 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг