Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолимизга муносиб яшаш шароитларини яратиш, бандликни таъминлаш бўйича барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётгани таъкидланди.
Лекин, тобора ўзгариб бораётган талаб ва эҳтиёжлар мутасаддилар ва вилоят раҳбарияти олдига янги-янги вазифаларни қўймоқда.
Давлатимиз раҳбари вилоятдаги захираларни ишга солишнинг янги имкониятларини белгилаб берди. Хоразмликлар меҳнаткаш, интилувчан, изланувчан, янгилик яратувчи халқлигини, уларга фақат шароит қилиб бериш кераклигини таъкидлади.
Президент бугун муҳокама қилинадиган тадбирларга 1,1 миллиард доллар ва 10 триллион сўм йўналтирилаётганини таъкидлади.
Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бунинг ҳисобидан 5,5 минг тадбиркорга кўмак берилиб, 50 мингта доимий иш ўрни яратилади.
Амударё устидан янги кўприк қурилиши кўп йиллик муаммони ҳал қилди. Энг муҳими, аҳолини 2 соат вақти тежаладиган бўлди, темир йўлда юк ташиш харажатлари 1 та вагон учун 600 минг сўмга арзонлашяпти.
Бу – табиий хомашё захиралари кам бўлган Хоразм тадбиркорлари учун янги имконият, саноат ва хизматлар учун эса жуда катта туртки.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг