Хоразмда ЙПХ инспектори «Cobalt»нинг ойнасини уриб синдирди

Фото: Хоразм вилояти ИИБ
Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида ЙПХ инспектори томонидан «Cobalt» русумли автомашинанинг олди ойнаси уриб синдирилгани, шундан кейин ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб, воқеа жойидан қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 9 сентябрь куни Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи «Чолиш» тўсиқ-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори шу тўсиқ-пост орқали Хоразм вилоятига кириб келаётган «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган. Шундай бўлсада, мазкур автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармасдан, Урганч шаҳри томон ҳаракатланишни давом эттирган.
Шундан сўнг ЙПХ инспектори томонидан алоқа воситаси орқали берилган хабарга асосан, Урганч туманида хизмат олиб бораётган бошқа бир инспектор ушбу автомашинани тўхтатиш мақсадида уни Урганч шаҳри ҳудудидаги чорраҳага қадар кузатиб борган ва чорраҳада ҳайдовчидан автомашинани йўл четида тўхтатиши ва тегишли ҳужжатларини тақдим этишни сўраган.
Аммо ҳайдовчи автомашина эшикларини ичкаридан қулфлаб, ЙПХ инспектори машина олдида турганига қарамай, ҳаракатни давом эттира бошлаган. Шу вақтда инспектор ушбу машинани тўхтатиш мақсадида унинг олд ойнасини алоқа воситаси ёрдамида уриб синдирган. Бироқ бу ҳам қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиб қолмагач, у Урганч шаҳри ҳудудидаги кейинги чорраҳада тўсиб ушланган.
Суриштирув жараёнида юқоридаги ҳаракатларни содир этган ҳайдовчи Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи 22 ёшли Ю.Ш. аниқланган. Қайд этилишича, Ю.Ш. ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмай туриб, отасининг номида бўлган мазкур автомашинани ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқарган. Бундан ташқари ушбу автомашина иштирокида илгари йўл ҳаракати қоидалари бузилган учта ҳолат бўйича тайинланган жарималар икки ойдан ортиқ муддат давомида тўланмагани ҳам маълум бўлган.
ИИБга кўра, мазкур ҳолат юзасидан, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг