Хоразмда ҳудудий назорат инспектори пора билан ушланди
Хоразмда вилоятнинг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, инспектор ўз ваколатларидан фойдаланиб, фуқарога ўзининг Хонқа тумани, Киркеп қишлоғида жойлашган биноси юзасидан объектни қабул қилишдан бош тортганига қарамай, мурожаат юзасидан ижобий қарор чиқаришни ваъда қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг