Хоразмда дориларни рецептсиз сотаётган фармацевт қўлга олинди
Ҳазорасп туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Х.Д.Д.» МЧЖ дорихонаси фармацевти Г.Х. фуқаро О.А.га «Омепразол» дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида дорихона мудирининг моддий жавобгарлигида бўлган қатъий ҳисобда турадиган беморларга рецепт асосида бериш учун қабул қилиб олинган 10 турдаги жами 2 846 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг камомади аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 271-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг