Хоразм вилояти ҳокими вилоят аҳолиси ва фаолларига мурожаат қилди

Ўтган ҳафтада давлатимиз раҳбарига Хоразм вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилиб, галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Шундан келиб чиқиб вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида кейинги уч йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар юзасидан вилоят аҳолиси ва фаолларига мурожаат қилди.
— Вилоят ҳокими мурожаатида вилоятда иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қурилиш, коммунал тармоқда, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ижтимоий соҳада эришилган натижаларни чуқур таҳлил қилди, амалга оширилган йирик лойиҳаларга тўхталди, — дейди меҳнат фахрийси Мадраҳим Худойберганов. — Шунингдек, Хоразмда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш, хорижий инвеестицияларни жалб қилиш ва экспорт имкониятларини ошириш бўйича кўзда тутилган мақсад ва дастурлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Йиғилишда сўзга чиққан нуронийлар, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари мурожаатномада билдирилган фикрлар, ўртага қўйилган вазифаларни якдиллик билан қўллаб-қувватлади.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг