Хоразм ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар қилишича, Хоразм ва Наманган вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланган.
Қайд этилишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро О.У. фуқаро А.Н.ни танишлари ёрдамида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг «Информатика» йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хоразм вилояти Янгибозор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро И.М. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 3 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг