Хитойнинг энг йирик компаниялардан бири ўз кадрларини Ўзбекистонда тайёрлайдиган бўлди
Олмалиқ давлат техника институти ҳамда Хитойнинг кончилик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасидаги дунёнинг энг йирик компанияларидан бири бўлган «CONCH Cement» ўртасида стратегик шериклик ва ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.
Мазкур битимда ишлаб чиқариш, таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида тажриба алмашиш, кон электромеханикаси йўналишида янги истиқболли қўшма лойиҳаларни бажариш ва инновацион технологияларни таълим жараёнига хитойлик олимлар билан ҳамкорликда жорий этиш мақсади белгиланди.
Бундан ташқари, Олмалиқ давлат техника институти базасида «CONCH Cement» таркибий бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, компания ходимларининг малакасини ошириш ҳамда қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш масалалари ҳам келишиб олинди.

Бунда корхона учун истиқболли соҳаларда мутахассислар тайёрлаш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун Хитой ва бошқа хорижий давлатларда стажировка дастурларини ташкил қилиш, корхонанинг долзарб муаммолари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш каби қатор мавзуларда ҳам таклифлар илгари сурилди.
Таъкидланганидек, буларнинг барчаси давлатимиз раҳбари ўз қарорида мазкур ОТМ олдига қўйган пировард мақсад — институтда жаҳон миқёсидаги геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактабини яратишга қаратилган.
Бугунги кунда Хитойнинг «CONCH Cement» компанияси бутун дунё бўйлаб цемент ҳамда қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи юзлаб корхоналарни ўз ичига қамраб олган бўлиб, кончилик соҳасининг энг йирик вакилларидан ҳисобланади. Йилига бир неча юз миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариб, дунёнинг 20 давлатига экспорт қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг