Хитой Украинада тезда тинчликка эришишга ёрдам беришда давом этади

00:51 10 Май 2024 Дунё
371 0

Фото: Reuters

Хитой Украинада тезда тинчликка эришишга ёрдам беришда давом этиш ниятида. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар чоғида маълум қилди.

«Хитой музокараларга бошидан охиригача ўз ҳиссасини қўшди, шунингдек, тегишли томонлар билан бир хил йўлдан боришни ва имкон қадар тезроқ тинчликка эришиш учун ижобий саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятида», деди Хитой раҳбари.

Шу йилнинг 9 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан Си Цзиньпин билан учрашувда Будапешт Пекиннинг Россия — Украина можаросини ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиришини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?