Хитой Тайвань мустақиллиги тарафдорларига «ўлим» билан таҳдид қилди

ХХР Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватлашни «жиноий ҳаракат» деб эълон қилди. Маълум қилинишича, мазкур жиноят жазоси ўлим билан малакаланиши ҳам мумкин. Бу ҳақда «Yahoo News» хабар берди.
Хитой Олий суди, Прокуратура ва учта вазирлик томонидан чиқарилган қарор «Тайвань мустақиллиги» тарафдорларини қаттиқ жазолашга йўналтирилган.
Ушбу қарор Тайвань янги президенти Лай Циндэ лавозимга киришганидан кўп ўтмай эълон қилинди. Халқаро таҳлил марказлари ҳолатни Пекиннинг тажовузкор позициясини кучайтирганининг белгиси сифатида талқин қилмоқда.
Лай Циндэ инаугурациясидан сўнг Пекин Тайбэй атрофида ҳарбий машғулотларни кўпайтирди ва бу конфликтларга сабаб бўляпти. Натижада, Тайваннинг Хитойга инвестициялари сезиларли даражада камайиб, АҚШга яқинлашиш сиёсатини танлади.
Тайвань мустақиллиги тарафдорлари ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкинлигига жавобан, президент Лай Тайвань халқини ўз қарашлари учун жазолашга ёки уларни трансчегаравий таъқиб қилишга Хитойнинг ҳақли эмаслигини билдирди.
У автократик чораларни танқид қилиб, бундай ҳаракатлар Тайвань ва Хитой ўртасидаги муносабатларни янада совуқлаштиришидан огоҳлантирди. Президентнинг таъкидлашича, Хитой Тайвань халқини ўз қарашлари ёки ҳимояси учун «жазолашга ҳаққи йўқ».
Лайнинг Демократик прогрессив партияси узоқ вақтдан бери Тайвань суверенитетини ёқлаб келади. Хитой Лайни «хавфли айирмачи» деб атади ва унинг инаугурация нутқини «Тайвань мустақиллигини тан олиш» деб танқид қилди. Лай инаугурация нутқида Пекин билан мулоқотни тиклашга тайёрлигини билдириб, икки томон ўртасидаги алмашинувни кучайтиришга чақирганди.
Хитой Тайвань мустақиллигини куч билан тўхтатишга тайёрлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг