Хитой Тайвань атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади
Фото: Reuters
Хитой Тайвань атрофидаги сувларда орол ҳукуматини “жиддий огоҳлантириш” мақсадида йирик ҳарбий машқлар ўтказишини эълон қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар тарқатди.
“1 апрелдан бошлаб Хитой Халқ Озодлик Армиясининг Шарқий Театр Қўмондонлиги армия, денгиз флоти, ҳаво кучлари, ракета кучлари ва бошқа кучларни орол атрофидаги турли йўналишлардан Тайванга яқинлашиш учун йўналтирди... Бу сепаратист кучлар учун жиддий огоҳлантириш ва миллий суверенитетни ҳимоя қилиш учун қонуний ва зарурий чорадир”, — дейилади қўмондонлик баёнотида.
Таъкидланишича, машғулотлар денгиз ва қуруқликдаги нишонларга ҳужум қилиш, шунингдек, қўшма ҳарбий амалиётлар имкониятларини синаб кўриш учун асосий ҳудудлар ва денгиз йўлларини тўсишга қаратилган.
Шу йилнинг 8 март куни Тайвань қуролли кучлари Хитойдан саккизта ҳаво шари яқинлашаётганини аниқлади. Бундан ташқари, мудофаа вазирлиги иккита учувчисиз самолёт ва олтита кемани пайқаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг