Хитой олимлари инсоният рекордини янгилади
Хитойлик олимлар махсус яратилган магнитдан фойдаланиб, 42,02 Тесла магнит майдонини яратди. Бу Ернинг магнит майдонидан 800 минг марта кучлироқ бўлиб чиқди. Мазкур ютуқ янги жаҳон рекордига айланди.
Тажриба Хитой Фанлар академияси (CHMFL) Хефей физика фанлари институтининг Юқори магнит майдон лабораториясида ўтказилди. Олимларнинг тушунтиришича, доимий кучли магнит майдон илмий тадқиқотлар учун муҳимдир. Ушбу экстремал муҳитда материянинг хусусиятларини манипуляция қилиш мумкин. Бу янги ҳодисалар ва материянинг янги қонунларини кашф этишга олиб келиши мумкин.
Кучли магнит майдонлари электромагнит металлургия ва кимёвий реакция синтези, шунингдек, тиббиётда ядро магнит-резонанс технологияси каби соҳаларда эҳтиёж мавжуд.
Муваффақиятли тажриба тўрт йиллик тайёргарликдан сўнг амалга оширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг