Хитой автомобилларида кутилмаган хавф аниқланди

Иллюстратив фото
Россиянинг Перм политехника университети олимлари Хитойнинг машҳур гибрид автомобилларидан бирида хавфсизлик ўлчовларини ўтказди. Ўрганишлар давомида унинг салонидаги электромагнит нурланиш даражаси санитария меъёрларидан саккиз баравар ошиб кетиши мумкинлиги маълум бўлди.
Таъкидланишича, Россияда экологик тоза транспортга қизиқиш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилда гибрид автомобиллар савдоси қарийб уч баравар кўпайиб, 62,8 минг донага етди. Бугунги кунда ушбу сегментнинг асосий улуши Ғарб брендлари ўрнини эгаллаган Хитой моделларига тўғри келмоқда. Бироқ, йўлларда бундай машиналар сонининг ўсиши билан бир қаторда, мутахассислар янги муаммо — уларнинг электромагнит хавфсизлигини ҳам қайд этишмоқда.
- Радиация манбалари вақти-вақти билан ишлайдиган ички ёнув двигателли автомобиллардан фарқли ўлароқ, гибридларда кучли тортиш электр мотори, литий-ион батареяси ва инверторлар деярли доимий равишда интенсив майдонларни яратади. Энг юқори кўрсаткичлар тезлашув пайтида қайд этилган — электр майдон кучи 200 В/м.га етган. Бу қабул қилинган меъёр 25-40 В/м.дан анча юқори. Тормозлаш вақтида бу кўрсаткич 50-100 В/м.ни ташкил этган.
Университетининг йўл қурилиши ва транспорт институти директори Алексей Шчелудяковнинг сўзларига кўра, бундай майдонларда узоқ муддатда қолиш неврологик касалликлар, депрессия ёки саратонга олиб келиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳимоя материаллари, электромагнит паразит фильтрлари ва дизайн босқичида юқори вольтли тизимлар архитектурасини такомиллаштириш орқали хавфларни камайтириш мумкин. Шу боис ҳайдовчиларга автомобиль танлашда ушбу омилни ҳисобга олиш тавсия этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг