Хитой авиакомпанияси Тошкентга юк ташишни йўлга қўйди
2025 йил 2 апрелда Хитойнинг "SF Airlines" авиакомпанияси Ланчжоу — Тошкент — Ланчжоу йўналиши бўйича илк юк рейсини амалга оширди.
Boeing 757 самолёти маҳаллий вақт билан соат 10:40 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди ва анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди.
Дастлабки босқичда парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик уларнинг сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
"SF Airlines" авиакомпанияси Хитойнинг етакчи юк ташувчи авиакомпанияси ҳисобланади. У 2005 йилда ташкил этилган ва мамлакатдаги йирик логистика холдингларидан бири — SF Holding Company Limited таркибига киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг