Хавфсизлик соҳасидаги самарали ҳамкорлик ШҲТ ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Кун тартибидаги экологик муаммолар алоҳида долзарблик касб этмоқда.
«Барчамиз учун ҳаётий ўта муҳим бўлган ушбу соҳада амалий ҳамкорликнинг янги механизмлари ва шакллари зарурдир», деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Ўз таркибида сиёсатчилар, жамоат арбоблари, олимлар ва эксперт-экологлар, бизнес вакилларини бирлаштира оладиган ШҲТ Иқлим кенгашини тузиш таклиф қилинди.
Хавфсизлик соҳасидаги самарали ҳамкорлик ШҲТ ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади.
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси самарадорлигини ошириш, жумладан, хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарлардан огоҳлантириш ва уларга тезкорликда муносабат билдиришга оид шартномалар асосида ушбу тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мамлакатларимиздаги вазиятни баҳолаш ва бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда мажмуавий қарорлар қабул қилиш учун Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг йиллик сайёр йиғилишлари амалиётини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Кибержиноятчиликка қарши курашиш учун қўшма платформани яратиш вазифаси тобора долзарб бўлиб бораётгани қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг