“Хаус” бадиий фильми суратга олинмоқда
Ҳозирда “Ёшлик” киностудияси томонидан сценарий муаллифлари Ш.Субҳонов, Ҳ.Жомонқулов ва постановкачи режиссёр Ж.Нарзиқуловнинг “Хаус” тўлиқ метражли бадиий фильми тасвирга олинмоқда.
Фильм давомида бугунги кунда авж олиб бораётган ахборот ҳуружининг ёшлар онгига таъсири, ижтимоий тармоқлардан яхши мақсадларда фойдаланиши лозимлиги тўғрисида ҳикоя қилинади.
Унда “Тикток” ижтимоий тармоғида аянчли видеотасвирларни томоша қилган ўсмирнинг охир оқибат ўлим билан якунланган ҳаёти акс эттирилган. Ўсмир “Тикток”даги ўлим билан боғлиқ ҳолатни ўзи синаб кўради ва натижада ҳалок бўлади.
Кинофильм қаҳрамонининг онаси бевақт вафот этган ўғлининг хунини олиш учун “тикточи”ларни излаб шаҳарга келади. Мазкур фильм кулминацясида эса ўсмирнинг ўлимига асосий сабаб “тиктокчи”лар эмас, балки тарбия эканлиги янада аён бўлади.
Мазкур фильмнинг премьераси декабрь ойи ўрталарида ўтказилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг