Халқаро танқид Исроил ҳукуматига ёқяпти — собиқ дипломат
 
                Исроиллик собиқ дипломат Алон Пинкаснинг айтишича, Исроил ҳукумати Ғазога қилаётган ҳужумлари оқибатида халқаро майдонда узоқ муддатга дипломатик яккаланиб қолишдан қўрқмаяпти.
Дипломатнинг фикрига кўра, Исроил ҳукумати амалга ошираётган ишлар натижасида нималар содир бўлиши мумкинлигини тушунмаяпти. Исроилга қилинаётган халқаро босим ҳозирча ҳукуматга ҳеч қандай таъсир қилмаяпти.
Пинкаснинг билдиришича, АҚШ урушни 24 соат ичида тугатиши мумкин, бироқ буни хоҳламайди.
«Уруш тугаши учун президент Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуга телефон қилиб, урушни тўхтатиш учун 24 соат вақти борлигини айтса кифоя. Бу уруш якунланади» — дейди Пинкас.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, халқаро танқидлар гўёки Исроил ҳукуматига ёқаётганга ўхшайди. Бундай ҳолатда Исроил бош вазири Нетаньяҳунинг ўз лавозимида қолиши учун қулай вазият яратилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг