Халқаро касб маҳорати мусобақаси

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус полигонида туркий тилда сўзлашувчи давлатларнинг тақсимлаш тармоқлари электромонтёрлари ўртасида халқаро касб маҳорати мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон, Туркия ҳамда мамлакатимиз электромонтёрларидан иборат 6 та жамоа қатнашди. Жамоалар техник тайёргарлик, жароҳатланган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда электр қурилмасида юзага келган ёнғинни бартараф этиш бўйича ўз билим ва тажрибасини синовдан ўтказди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Қирғизистон ва Татаристон энергетикларига, 3-ўрин эса қозоғистонлик мутахассисларга насиб этди.
Янги инновацион ғояларни тақдим қилган Озарбайжон жамоаси Гран-при совринига муносиб кўрилди. Мусобақа якунида турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.
— Мусобақанинг тарихий шаҳар — Самарқандда ўтказилгани бизга манзур бўлди, — дейди Чимкент шаҳри электр тармоқлари бош муҳандиси, Қозоғистон жамоаси масъули Серик Турғунбоев. — Жамоамиз яхши тайёргарлик кўриб келган эди ва баҳсларда ўз маҳоратимизни намойиш этиб, яхши натижага эришдик. Ушбу мусобақа халқаро тажриба асосида ходимлар касбий маҳоратини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тадбир доирасида иштирокчилар самарқандлик ҳамкасблари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.
Халқаро мусобақа электромонтёрлар касбий малакасини ошириш, илғор иш усулларини ўрганиш ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг