Халқ таълими вазири ўқувчиларнинг сочини чизғич билан ўлчаш воқеасига муносабат билдирди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинганига муносабат билдирди.
"Қош қўяман деб, кўз чиқариш…
Афсуски, шу иккита мақолнинг маъноси бугунги ижтимоий тармоқларда болаларни сочини чизғичда ўлчашга боғлиқ ҳолатни яхши тасвирласа керак, - деди у жумладан. - Ҳеч қайси топшириқда болаларни сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак деб ёзилмаган. Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилгандир, шекилли…
Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…"
Бундан олдин вазирлик ҳам ушбу воқеага муносабат билдирганди:
"Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ бермаганлигини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган. Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йилининг бошида ушбу талаблар билан таништирилган ҳолда, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланадилар".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг