«Халқ сўзи» газетаси ходими, таниқли журналист Мамадиёр Зиёдинов ҳаётдан кўз юмди

14:58 22 Март 2022 Жамият
1564 0

Фото: Халқ сўзи

Мамадиёр Зиёдинов 1962 йилнинг 18 март куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. У 1983 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Мамадиёр Зиёдинов меҳнат фаолиятини 1982 йилда Қўшработ туманининг «Истиқлол сари» газетасида бошлаган. Шунингдек, маҳоратли журналист «Суръат темп» (Тошкент вилояти), «Зарафшон» (Самарқанд вилояти), «Қишлоқ ҳаёти» газеталарида, шунингдек, Қўшработ тумани ҳокимлиги ва Амир Темур халқаро хайрия жамғармаси Самарқанд вилояти бўлимида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

У 2013 йилда «Йилнинг энг яхши журналисти» Республика танловида матбуот йўналишида ғолиб бўлган.

Мамадиёр Зиёдинов 2011 йилдан ҳозирга қадар «Халқ сўзи» газетасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти ҳамкасбимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?