Келгуси беш йилда деҳқон ва фермерлар даромади 2 бараварга ошади
Азалдан деҳқончилик ер юзидаги энг шарафли ва машаққатли касблардан бири ҳисобланиб келган. Шу боисдан ҳам юртимизда қишлоқ хўжалик соҳаси ходимлари доимий равишда эъзозланиб уларнинг меҳнати улуғланади. Айниқса, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқни кўзлаган ҳолда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар сабаб тизимда салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, мамлакатда соҳани жадал ривожлантириш учун қулай агробизнес муҳити яратилиб, инвестициявий жозибадорликни ошириш, соҳани саноатлаштириш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Соҳада ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар ўтган йилги пандемиянинг барча соҳаларда бўлгани каби бутун дунё қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасига кўрсатган салбий таъсирини бартараф этиш имконини берди.
Президентимизнинг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида мамлакатимизни келгуси беш йилда ривожлантиришга қаратилган 100 та мақсаднинг бир нечтаси айнан аграр соҳани ислоҳ қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Жумладан, 30-мақсадда қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини келгуси беш йилда камида 2 бараварга ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини эса камида 5 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун туманларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга ихтисослаштириш, қишлоқ хўжалигида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ва суғурталашнинг янги механизмларини амалиётга жорий этиш назарда тутилган.
Шу билан бирга, янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш. 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш ва бугун барча соҳа ривожи учун муҳим бўлган илм-фан ва инновацияга асосланган
Хусусан, биргина 2022 йилнинг ўзида Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожи йўлида ҳал этилиши лозим бўлган энг муҳим муаммолардан бири бу сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласидир. Шу боис, тараққиёт стратегиясининг 31-мақсадида сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш бўйича алоҳида вазифа белгиланган.
Ушбу вазифанинг соҳага
Хусусан, 2022 йилнинг ўзида чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича 1 868 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 100 минг бош гўшт йўналишидаги тез
Умуман олганда, ушбу мақсадларнинг соҳага ва ҳаётимизга тизимли равишда изчиллик билан татбиқ этилиши натижасида, аввало аҳолимиз дастурхонини ўз вақтида сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва энг муҳими минглаб янги иш ўринлари яратиш орқали фуқаролар турмуш
Дилрабо ХОЛБОЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг