Кармана туманида микросхемалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Сардоба маҳалласида жойлашган “UzEraeAlternator” МЧЖ Хитой билан ҳамкорликда 14,5 миллион долларлик инвестиция асосида барпо этилган. Заводда асосан, автомобиллар учун компрессор ҳамда генераторлар ишлаб чиқарилади. Товарлар ички бозорда жуда ҳам харидоргир.

Корхона яқинда “Автомобил тизимлари ишлаб чиқариш”да янги стартап лойиҳасини ишга туширди.
— Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 280 минг АҚШ доллари бўлиб, шундан Жаҳон банкининг MUNIS лойиҳаси асосида 50 минг АҚШ доллари миқдорида гранд маблағи ажратилган, — дейди туман ҳокими ўринбосари Ўткир Тиллаев. — Лойиҳани ишга тушириш учун зарур бўлган барча ускуналар Хитой давлатидан келтирилди.

Ушбу линияларда автомобиллар ва электроника жиҳозлари учун зарур бўлган импорт ўрнини босувчи микросхемалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Муҳими мазкур стартап лойиҳа туфайли қўшимча 5 та янги иш ўрни яратилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг