Канада бош вазири Нетаньяҳу мамлакатга келса, уни ҳибсга олишга ваъда берди
Канада бош вазири Марк Карни Bloomberg нашрига берган интервьюсида, агар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Канада ҳудудига кирса, у Халқаро жиноий суд (ХЖС) ордерига асосан ҳибсга олиниши ҳақида маълум қилди.
Карнининг таъкидлашича, Нетаньяҳунинг ҳаракатлари Фаластин давлатининг ташкил топиш эҳтимолини бутунлай бартараф этишга қаратилган бўлиб, бу БМТ Низомига зид ва Канада ҳукуматининг сиёсатига мутлақо мос келмайди.
— Тан олиш — бу якун эмас. Якун — бу Исроил давлати билан ёнма-ён, тинчлик ва хавфсизликда яшайдиган эркин ва барқарор Фаластин давлатидир, — деди Канада бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрь ойида Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галантга қарши уруш жиноятлари ҳамда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда гумон қилиниб, уларни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг