Камбағалликдан – тадбиркорликка
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни доимий даромад манбаига эга қилиш орқали камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Буни Андижон туманидаги «Султонобод» маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
— Ҳозирга қадар 10 та оилани балиқчилик ва паррандачилик фермер хўжаликларига ишга жойладик, — дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ботирали Ҳошимов. — Шунингдек, ногиронлиги мавжуд бўлган ўнга яқин оилаларда 100 бошдан 200 бошгача товуқ боқишни йўлга қўйдик. Уларга паррандани парваришлаб бераётгани учун фермер хўжаликлари томонидан 4 млн. сўмдан ойлик маош ҳам белгиланди. Шу тариқа ўзгалар ёрдамига муҳтож оилалар камбағалликдан чиқарилмоқда. Тез орада уларнинг ўзлари иш берувчига айланиши режалаштирилган.

Хонадонларда олиб борилган хатлов натижасида маълум бўлдики, Андижон вилоятида 15,5 мингта оила эҳтиёжманд, камбағалликдан чиқарилиши зарур бўлганлар тоифасига мансуб. Уларнинг 7 мингтаси мутасаддиларга бириктирилган, қолган 8,5 мингтасини тадбиркорликка йўналтириш кўзда тутилган. Тез орада улар гулчилик, балиқчилик ва паррандачилик йўналишларида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг