Калифорния университети ходимлари Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди

Калифорния университети ходимлари АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши 1,2 миллиард долларлик жарима юзасидан судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Федерал суднинг Калифорния шимолий округига юборилган коллектив аризада таъкидланишича, Трамп маъмурияти университетни ноқонуний тарзда идеологик назоратга олишга уринаётгани, конституциявий ҳуқуқларни бузгани ва иш ўринларига таҳдид солаётгани қайд этилган. Жумладан, тадқиқот грантлари тўхтатилиб, ўқув даргоҳидан 1,2 миллиард доллар тўлов талаб қилинмоқда.
Даъвогарлар фикрича, Трамп маъмурияти университетнинг кундалик бошқарувини ўз қўлига олишни кўзламоқда, ҳатто тизимнинг йиллик федерал маблағланишини 17 миллиард долларга қисқартириш билан ҳам таҳдид қилмоқда.
Университет президенти Жеймс Милликен грантларнинг 500 миллион доллардан ортиқ қисқартирилиши ва жарима қўлланиши бутун таълим тизими учун ҳалокатли хавф эканини таъкидлади. Шу билан бирга, университет раҳбарияти ҳозирча Трамп маъмуриятига қарши мустақил суд даъвосини қўзғатишдан тийилиб турибди.
Маълумот учун, АҚШ ҳукумати университетга нисбатан молиялаштиришни Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари сабабли тўхтатган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг