Кафолат бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
Энди Ўзбекистонда кафолатлар бериш ташкилоти молиявий маблағлар ва кафолатлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ҳамда муаммоларни дастлабки босқичда аниқлаш мақсадида кредит ташкилотлари ва кафолат портфели кесимида камида ҳар ойда таҳлил ўтказиши керак. Бу кеча, 11 август куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган «Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисида»ги низомда белгиланган.
Низомга кўра, ташкилотнинг таваккалчиликларни бошқариш тузилмаси қуйидагилардан ташкил топиши лозим:
- кузатув кенгаши;
- ижро этувчи орган;
- таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинма;
- таваккалчиликларни бошқаришга масъул бўлган бошқа бўлинмалар.
Ҳужжатда қайд этилишича, ташкилот активларни сифатига кўра таснифлайди ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар яратади.
Ташкилот капиталининг етарлилик коэффициенти унинг жами хусусий капиталининг жами активларига нисбати орқали ҳисобланади ва ушбу коэффициент 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг