Кафеллар орасидаги психотроп таблеткалар фош бўлди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги юк вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Кўрик жараёнида вагонлардан бирида ҳужжатларига кўра кафель маҳсулотлари борлиги кўрсатилган бўлса-да, текширув натижасида бошқа маҳсулотлар ҳам борлиги аниқланди. Хусусан, вагоннинг олд қисми икки ён томонига яширинча жойлаштирилган полиэтилен қоплар ва қоғоз қути ичида 5 турдаги жами 120 510 дона психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.
Маълумот учун, мазкур психотроп воситалар юртимиз ҳудудида муомаласи чекланган моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, уларни мамлакатга олиб кириш ёки транзит қилиш учун махсус рухсатнома талаб қилинади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг