Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими оддий фуқарони автомобиль капотига «миндириб», судраб кетгани ростми? (+видео)
Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими оддий фуқарони автомобиль капотига миндириб, судраб юргани ҳақидаги видеотасвирлар кенг тарқалди. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу воқеани атрофлича ўрганиб, маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 7 апрель кунидан 8 апрель кунига ўтар кечаси Фарғона шаҳар «Алишер Навоий» ва «Амир Темур» кўчалари кесишмасида «Nexia-3» ва «Lacetti» русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Чорраҳада ўрнатилган камералар тасвирларида мазкур автоҳалокатнинг келиб чиқишига «Lacetti» автомобили ҳайдовчисининг светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани сабаб бўлганини кўриш мумкин.
Воқеа жойига зудлик билан йўл-патруль хизмати ходими сафдор Деҳқонов етиб борган ҳамда белгиланган тартибга кўра, ҳайдовчиларни мастлик текширувидан ўткизиш учун наркологик диспансерга олиб борган. Бироқ оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келиб турган «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси текширувдан ўтишдан бош тортади.
Шундан сўнг сафдор Деҳқонов ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддаси асосида маъмурий баённома тузиш учун ҳайдовчини ўша ерда бўлган бошқа бир «Nexia-2» автомашинаси ёрдамида ЙТҲ содир бўлган жойга олиб бораётган вақтда «ҳақиқий томоша» бошланган.
Тўсатдан «Lacetti» автомобили ҳайдовчисининг танишлари пайдо бўлиб, ҳайдовчини жазодан қутқариб қолиш мақсадида «Nexia-2» автомобилининг ойналарини синдириб, йўл патруль хизмати ходимига турли даражада, ҳатто қўлларини тишлаб, унинг ҳаётига жиддий хавф солган.
Шундан сўнг, «Nexia-2» ҳайдовчиси оммавий зўравонликдан қутилиш ҳамда шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомашинани ҳаракатлантиради. Ушбу ЙТҲ сабабчиси «Lacetti» автомашинасининг эгаси бўлган аёл эса ҳаракатдаги «Nexia»ни тўхтатиб қолиш ҳамда айбдор ҳайдовчига жазо қўлланилишига қарши чиқиб, машинанинг олд капотига осилиб олади.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг