«Йил аёли»: энг фаол хотин-қизлар аниқланиб, рағбатлантирилади
Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада дадил қадамлар ташланди.
Буни бугун Олий Мажлис Сенатида гендер комиссияси ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита самарали фаолият олиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Сенат томонидан ташкил этилган «Йил аёли» миллий танлови ҳам ана шу мақсадга йўналтирилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад Ватанимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз ҳиссасини қўшаётган, жамоатчилик ишларида фаол, ҳар томонлама намунали хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг оммага етказиш, ҳаётий ва иш тажрибасини оммалаштириш, уларни муносиб рағбатлантиришдан иборат.
Куни кеча миллий танловнинг туман (шаҳар) босқичлари якунланди. Уларда иштирок этган фаол опа-сингилларимиз 3
Танловнинг туман босқичларида қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Эндиликда ғолиблар танловнинг вилоят босқичларида салоҳиятларини яна бир бор синовдан ўтказади.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг