Ижара хизматларининг қарийб ярми автомобиллар ижарасига тўғри келди

15:41 05 Январь 2026 Жамият
302 0

Ижара хизматлари ҳажмининг қарийб ярми автомобиллар ижарасига тўғри келади. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 11,6 трлн сўмни ташкил этган.

Мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоизга ошган. Ушбу турдаги хизматлар умумий ҳажмининг 49 фоизи енгил автомобиллар ва автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер