Июнь ойида 135,6 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди
Июнь ойи мобайнида қиймати 136 миллиард сўмдан ортиқ бўлган энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган. Бу ҳақда Ўзенергоинспекция хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 234 та ҳолат аниқланди.
Шунингдек, 50,6 миллион кВт⋅соат электр энергияси (103 млрд сўм) ва 12,4 миллион метр куб табиий газ (32,6 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 135 миллиард 669 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бундан ташқари, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 471 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
«Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди», дейилади хабарда.
Аввалроқ Қашқадарёда фуқарога 82 миллион сўмдан ортиқ маоши ва маънавий зарар ундириб берилгани ҳақида хабар қилгандик. Фуқаро ишдан четлаштирилган даври учун иш ҳақини талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг