Италиялик машҳур қўшиқчи Ботир Зокировнинг «Мафтун бўлдим» қўшиғини куйлади
Италиялик машҳур сопрано Тереза Спарако Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг «Мафтун бўлдим» қўшиғини янги талқинда ижро қилди.
Ўзбекистон дипломатик миссияси ташаббуси билан италиялик сопрано Тереза Спарако томонидан ижро қилинган «Мафтун бўлдим» қўшиғи Неапол ҳудудий миллий телеканали — «Partenope TV» да эфирга узатилди.
Қўшиқ ижро этилган саҳнадаги йирик экранда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, қадимий обидалари ва шаҳарларига бағишлаган видеолавҳа намойиш этилди.
«Ушбу қўшиқни куйлашимга Ўзбекистонга ва мамлакатингиз санъатига бўлган юқори қизиқишим сабаб бўлди. Бундан аввал ҳам Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган бир қатор маданий тадбирларда ўзбек куй-қўшиқларини ижро этганман», — деди Тереза Спарако.
Тереза Спарако 1968 йил Казерта шаҳрида туғилган. У профессионал қўшиқчилар Мария Ранери, сопрано Глория Вардаcи, тенор Франческо Малапенадан таълим олган. Неаполдаги Сан-Карло театри ва Казертадаги Қироллик саройида концерт берган. Шунингдек, Тереза Спарако «Caruso», «Amici della Musica» сингари маҳаллий ва халқаро танловлар лауреати ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг