«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси дуранг ўйнади

11:06 01 Февраль 2026 Спорт
202 0

Кеча, 31 январь куни Туркия Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасида ўрин олган ўйинда «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси ўз майдонида «Ризеспор» клубини қабул қилди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 19-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан очилди. Ушбу гол Элдорнинг жорий мавсум Туркия Суперлигасидаги 14-голи бўлди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Таха Шаҳин мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Валентин Михайла ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 74-дақиқада «Башакшеҳир» футболчиси Бертуғ Йилдирим баҳсдаги сўнгги голни киритди.

Шу тариқа ўйин дуранг натижа билан якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлашди. Шомуродов ўйинни тўлиқ ўтказган бўлса, Файзуллаев 63-дақиқада захирага олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер