Исроилда намойишлар. Намойишчилар нимани талаб қиляпти?

16:36 18 Август 2025 Дунё
175 0

Фото: Getty Images

Исроилда юз минглаб одамлар йиғилиб, Ғазодаги урушни тўхтатиш ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни талаб қилмоқда.

Якшанба куни Тел-Авивдаги «Гаровга олинганлар майдони»да энг катта оломон тўлқини кузатилди. Ташкилотчилар ҳукуматнинг Ғазо шаҳри устидан назоратни қўлга киритиш режалари ҲАМАС томонидан ушлаб турилган 20 нафарга яқин гаровга олинганларнинг ҳаётини хавф остига қўйишини айтишмоқда.

Намойишчиларнинг иш ташлаш босими ҳукуматни янада қийнаб қўйди. Баъзи ҳудудларда йўллар, идоралар ва университетлар ёпилди. Кун давомида 40 нафарга яқин одам ҳибсга олинган. Миллий иш ташлашни гаровга олинганларнинг оилалари ва урушнинг кенгайишига қарши бўлган бошқалар талаб қилди. Уларнинг айтишича, намойишчилар фарзандларини талаб қилмоқда, Исроил ҳукумати адолатли урушни маъносиз урушга айлантирган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу норозилик намойишчиларини танқид қилиб, улар ҲАМАСнинг позициясини қаттиқлаштиришини ва гаровга олинганларни озод қилишни секинлаштиришини айтди. Исроилнинг ўта ўнг қанотли вазири Бецалель Смотрич ҳам норозиликларни қоралаб, уларни «ҲАМАСга ишлайдиган зарарли кампания», деб таърифлади.

«Юрагим соғинчдан ёнади. Матаним деб бутун юрагим куйиб кетди. Матан, мен, бутун бир халқ, биз сизлар учун, барча гаровга олинганлар учун қўлимиздан келганини қиламиз», — дейди асирликда қолаётган Матаннинг онаси.

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг маълум қилишича, шанба куни бутун ҳудуд бўйлаб Исроил ҳужумлари оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган. ҲАМАС баёнотида Исроил кучлари Ғазо шаҳрининг шарқий ва жанубий маҳаллаларида, хусусан, Зайтунда давомли ҳужум уюштирганини айтмоқда.

ҲАМАС бошқарувидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, БМТ ишончли деб ҳисоблаган маълумотларда Исроилнинг ҳужуми натижасида 61 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани айтилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?