Исроил Мадримов янгиланган WBO рейтингида 10-ўринда!
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) биринчи яримўрта вазн тоифасида янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистоннинг машҳур боксчиси, собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов кучли ўнталикка кириб, 10-ўринни қайд этди. Мадримов ўзининг янада юқори натижаларга эришиш йўлида 21 декабрь куни украиналик Сергей Богачук билан жанг ўтказиши кутилмоқда.
Украиналик боксчи Сергей Богачук WBO рейтингида 14-поғонада жойлашган. Бу жанг Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилади. Мадримов учун бу жанги нафақат ўзи учун муҳим босқич, балки унинг чемпионликка қайтиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин.
WBO рейтингининг юқори учталигига Ксандер Заяс, Жош Келли ва Чарльз Конвелл каби боксчилар кирган. Шунингдек, рейтингнинг кучли ўнталигига Хесус Рамос, Фрейдис Рохас ва Чердаль Букер каби боксчилар ҳам киритилган. Исроил Мадримов эса ўз кучли ўйинлари орқали чемпионликка яқинлашиш имкониятини қўлга киритиши мумкин.
Исроил Мадримов профессионал рингдаги барқарор ғалабалари ва юқори малакаси билан мухлислар орасида катта ҳурмат қозонган. Унинг келажакдаги жанглари нафақат ўзбек, балки жаҳон бокс ишқибозлари томонидан катта қизиқиш билан кузатиб борилади. Ҳар икки боксчи учун ҳам 21 декабрь куни ўтказиладиган жанг уларнинг келгуси карьераси учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
WBO рейтинги:
1. Ксандер Заяс
2. Жош Келли
3. Чарльз Конвелл
4. Такеши Иноуэ
5. Хесус Рамос
6. Чердаль Букер
7. Хорхе Гарсия Перес
8. Фрейдис Рохас
9. Ардреал Холмс
10. Исроил Мадримов...
14. Сергей Богачук.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг