Исроил Ғазода ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилганини маълум қилди
Исроил ҳарбийлари 13 декабрь, шанба куни Ғазо шаҳридаги автомобилга қилинган ҳужумда ҲАМАСнинг юқори лавозимли қўмондони Раед Саидни ўлдирганини маълум қилди. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ғазо шаҳридаги автомобилга қилинган ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва камида 25 киши яраланган. ҲАМАС расмийлари қўмондон Раед Саиднинг ҳалок бўлганини дарҳол тасдиқламаган.
Исроил расмийлари ўлдирилган ҲАМАС қўмондони гуруҳнинг қурол ишлаб чиқариш тармоғини яратиш ва ривожлантиришга катта ҳисса қўшган шахслардан бири эканини таъкидлаган.
«Сўнгги ойларда у ҲАМАСнинг имкониятлари ва қурол ишлаб чиқаришини қайта тиклаш учун ҳаракат қилаётганди. Бу эса сулҳни қўпол равишда бузишдир», — дейди Исроил расмийси.
ҲАМАС ҳаракати, ўз баёнотида Исроилнинг мазкур хужумини сулҳ келишувининг бузилиши деб атаган. Бироқ, қўмондон Раед Саиднинг ҳалок бўлгани ёки йўқлиги тўғрисида маълумот бермаган.
Бу ҳодиса октябрь ойида Ғазода сулҳ битими кучга кирганидан бери ҲАМАСнинг юқори лавозимли амалдорининг ўлдирилиши бўйича катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг