Ислом цивилизацияси марказида “Шермуҳаммад Мунис” медиалойиҳаси намойиш этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўз экспозициясини бойитиш ва миллий маънавий меросимизни кенг тарғиб этиш мақсадида янги медиалойиҳа устида иш олиб бормоқда. Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, “Шермуҳаммад Мунис илмий-адабий мероси” деб номланган ушбу лойиҳа юртимиз тарихида муҳим ўрин тутган алломанинг бой илмий ва адабий фаолиятини янада чуқурроқ очиб беришга қаратилган.
Лойиҳа Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти бошчилигида амалга оширилади. Унда тарихчи, шоир ва таржимон Шермуҳаммад Муниснинг асарлари — “Девони Мунис”, “Фирдавсул иқбол”, “Мунисул ушшоқ” ва бошқа тарихий ҳамда илмий манбалар атрофлича таҳлил қилинади.
Тадқиқотлар асосида турли илмий ишланмалар, мультимедиа контентлар ва интерактив визуал материаллар тайёрланади. Шунингдек, ушбу янгиликлар Ислом цивилизацияси маркази музей залида тақдим этилади.
Медиалойиҳа Шермуҳаммад Муниснинг маънавий-адабий меросини кенг оммага танитиш билан бирга, Хоразм цивилизациясининг илм-фан ва адабиётдаги ўрни ҳақида чуқур тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг