Ишбилармон аёллар саралаб олинди

Андижонда “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 16 та шаҳар ва туманларда фаолият олиб борувчи энг фаол, илғор, ташаббускор опа-сингилларимиз иштирок этди. Баҳолаш жараёнида қатнашчиларнинг экспорт-импорт борасидаги салоҳияти, хорижий инвестицияларни жалб этишдаги фаоллиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашда амалга оширган ишлари, “Аёллар дафтари”да қайд этилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалий ҳаракатлари ва бошқа муҳим мезонлар асос қилиб олинди.
— Мен қарийб 10 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, —дейди 1-ўрин соҳибаси, Балиқчи туманида фаолият юритувчи якка тадбиркор Меҳринисо Исмонова. — Ишбилармонлик ортидан ҳаётда ўз ўрнимни топдим. Гул босилган газлама ва чокли тикув маҳсулотларим “Солиҳа” бренди остида халқаро кўргазмаларда ҳам юқори баҳоланди.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Энг муҳими, уларнинг илғор иш услублари оммалаштирилиб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг