Иш ҳафтаси давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

18:35 02 Сентябр 2025 Жамият
211 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 3-6 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 5-6 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 сентябрда 13-18 даража, 4-6 сентябрда 15-20 даража, кундузи 3 сентябрда 30-35 даража, 4-5 сентябрда 32-37 даража, 5 сентябрда 29-34 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 3 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 32-37 даража, 4-5 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража, 6 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

ТошкентСирдарёЖиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 3 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 4-6 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 сентябрда 13-18 даража, 4-6 сентябрда 15-20 даража, кундузи 3-4 сентябрда 30-35 даража, 5-6 сентябрда 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 сентябрда кечаси 9-14 даража, кундузи 20-25 даража, 4-6 сентябрда кечаси 11-16 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?