Ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабули очилди
Президентнинг тегишли фармони билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган.
Субсидиялар сони ўтган йилгига нисбатан 1,5 бараварга оширилган бўлиб, дастур доирасида 30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланди. Аризалар қабули бугун, 3 март куни соат 09:00 да бошланди.
Фуқаролар аризани давлат хизматлари марказларига бевосита бориб ёки my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда топширишлари мумкин. Субсидия олиш учун ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг ўртача даромади Қорақалпоғистон ва вилоятларда 3 118 500 сўм сўмдан 9 240 000 сўм сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача бўлиши керак.
Шунингдек, ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан уй-жой бўлмаслиги лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг