«Интер Майами» МЛС плей-оффини ғалаба билан бошлади
Футбол бўйича Америка Қўшма Штатлари лигаси (МЛС) плей-оффининг нимчорак финал босқичи старт олди. Унинг илк баҳсида «Интер Майами» жамоаси ўз майдонида «Нашвилл»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қозонди.
Майамиликлар таркибида дубл муаллифи — Леонел Месси ва Тадео Альенде гол урди. Меҳмонлардан эса ягона жавоб тўпини Ҳани Мухтар киритди.
Учрашувдан сўнг «Sofascore» портали Мессини ўйин қаҳрамони деб топди. Аргентиналик суперҳужумчи ҳаракатлари учун 8,8 балл билан баҳоланди.
Маълумот учун, мазкур жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 2 ноябрь куни, зарурат туғилса ҳал қилувчи учинчи баҳс 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг