«Интер» 2 та голга 6 та гол билан жавоб қайтарди
Кеча, 23 январ куни Италия А сериясининг 22-тур ўйинлари бошланди. Турни очиб берган ўйинда «Интер» клуби ўз майдонида «Пиза»ни қабул қилди.
Учрашув кутилмаган старт билан бошланди. Дастлаб, 11-дақиқада Ян Зоммернинг хатосидан сўнг, Стефано Морео ҳисобни очди. 23-дақиқада бурчак тўпидан сўнг, Мореонинг ўзи ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.
Ўйин бой берилаётганини кўрган «Интер» мураббийи Кристиан Киву 34-дақиқанинг ўзидаёқ Луис Энрикенни Федерико Димаркога алмаштирди.
39-дақиқада «Пиза» дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини Пётр Зелинский аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.
41-дақиқада эса захирадан ўйинга қўшилган Димарконинг моҳирона узатмасидан кейин Лаутаро Мартинес ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганида Франческо Эспозито ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.
Биринчи бўлимдаги муваффақиятидан илҳомланган «Интер» жамоаси иккинчи бўлимда ҳам 3 та гол уришни уддалади. Голларга Федерико Димарко, Гейнрих Мхитарян, Йоан Бонни муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Интер» бу мавсум биринчи маротаба битта ўйинда 6 та гол киритишни уддалади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг