Инсоний қиёфани йўқотмайлик

Тошкент технология, менежмент ва коммуникация институтида “Дин мавзусида ижтимоий тармоқлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда таниқли дин уламолари, мутахассислар, олим-профессорлар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.
Тадбирда Ислом Мотуридий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Аллоқулов Абдулатиф сўзга чиқиб, кейинги йилларда дунё аҳлини ташвишга солаётган терроризм ва диний экстремизм таҳдидлари, унга қарши куч ишлатиш йўли билан эмас, маърифат билан курашиш муҳимлигини таъкидлади.
Давра суҳбатида мутахассислар ва ёшлар ўртасида юртимиздан етишиб чиққан кўплаб буюк алломаларнинг ислом дини ва ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида очиқ мулоқот ўтказилди. Тошкент технология, менежмент ва коммуникация институти бўлим мутахассиси, тадқиқотчи Дилобар Нурмуродова ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг оламшумул илмий ва ижодий фаолияти ҳақида гапираркан, имони бутун, руҳи пок, иродаси бақувват, виждони уйғоқ одамни асло енгиб бўлмаслиги, бу фазилатлар қадрини йўқотмаслиги ҳақида тўхталди.
“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида илмий лойиҳалари билан қатнашган истеъдодли ёшларнинг маърузалари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг